Загрузка
Загрузка
Ҳаққоний дўстлик. Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси ўзбекистонликларни Наврўз билан қутлади
Жамият

Ҳаққоний дўстлик. Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси ўзбекистонликларни Наврўз билан қутлади

533
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзянь Янь ўзбекистонликларни Наврўз билан қутлади.

Қадрли дўстлар!

Кириб келаётган баҳорий айём - Наврўз билан чин дилдан муборакбод этаман. Биродар ўзбек халқига бахт, омад ва ҳар томонлама муваффақият тилайман. Ўзбекистонда доим тинчлик, муҳаббат ва ҳамжиҳатлик ҳукмрон бўлсин!

Наврўз хитой анъанавий байрами “Чуньцзе” сингари баҳорнинг ва экин-тикин ишларининг бошланиш палласи етиб келганлигидан далолат беради, меҳр-муҳаббатни, умидни, инсонларнинг бетакрор ҳаётга интилинишини англатади. Aнъаналарга мувофиқ икки байрам ҳам оила даврасида, байрам меҳмондорчилиги ва совға-саломлари билан нишонланади. Байрамлар арафасида ўтказиладиган “ҳашарлар” одамларни бирлаштиради, жамиятдаги тинчлик ва ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва яратувчанлик руҳиятини мустаҳкамлайди.

Ўтган йили баҳорда Хитой ва Ўзбекистон дунёнинг бошқа давлатлари сингари коронавирус пандемиясига дуч келдилар ва у билан курашиш, иқтисодиётни қайта тиклаш каби мураккаб йўлни босиб ўтдилар. Раис Си Цзиньпин раҳбарлигида Хитой қисқа вақт ичида эпидемиянинг тарқалишини бошқара олди ва унинг устидан ғалаба қозонди.

Пандемия муваффақиятли назоратга олинганидан сўнг мамлакат одатий ҳаёт тарзи ва ишлаб чиқаришга қайтди, белгиланган муддат давомида қашшоқликни тўлиқ енгиш мақсадига эришди, шу билан бирга дунёнинг қашшоқликни енгиш каби умумий тажрибасини донишмандлик ва бетакрор тажриба билан бойитди.

Ўзбек халқи эса Президент Шавкат Мирзиёевнинг раҳбарлигида бирдамлик ва мустаҳкамликнинг юқори даражасини намойиш қилди, пандемияга қарши астойдил курашди ва иқтисодий ўсишнинг ижобий кўрсаткичларига эришди.

Юзага келган қийинчиликлар қаршисида Хитой ва Ўзбекистон бирлашди ва пандемиянинг икки томонлама муносабатларга салбий таъсирини енгиш учун бор кучини ишга солди. Икки давлат раҳбарлари хабар қилган ҳолда пандемия шароитида мамлакатларимизнинг ҳар томонлама ҳамкорлигини ривожлантириш учун мўлжални аниқ қўйдилар.

Коронавирус билан курашнинг кескин палласида Хитой ва Ўзбекистон бир-бирига кўмак ва ёрдам қўлини чўзди, бу билан “бошга иш тушганда билинадиган ҳақиқий дўстликни” намоён қилдилар. Яқинда хитойнинг коронавирусга қарши рекомбенант вакцинаси тиббиёт амалиётида қўллаш учун рўйхатдан ўтказилди, бу коронавирус устидан қозонилажак ғалабага янада ишонтиради.

Бу йилги Наврўзнинг кириб келишида ҳам Хитой ва Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ўзининг “баҳор”ини қарши оляпти. 2021 йил Хитой Коммунистик партиясининг 100 йиллиги ва 14- беш йиллиги ношонланади. Ўзбекистон ушбу йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини сақлаш йили” деб эълон қилиб, чора-тадбирларнинг комплекс режасини ишлаб чиқди ва пандемиядан кейинги ривожланиш даврининг янги босқичига кириб келмоқда.

Келажакка боқиб, биз ўзбек-хитой муносабатларининг ёрқин ривожига ишонамиз. Эпидемиологик ҳолатнинг яхшиланишига қараб, ушбу йил давомида бизнинг мамлакатларимиз ўртасида барча даражаларда мазмунга бой режалар кутилмоқда.

Хитой бозорларига кирувчи Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сони ортяпти. Поливинилхлорид ишлаб чиқариш заводи, гидроэлектростанциялар ва ҳоказолар сингари ҳамкорликдаги қатор лойиҳаларимиз ишга тушиш арафасида. Соғлиқни сақлаш ва коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқиш борасидаги ҳамкорлигимиз ҳам ўз натижасини беряпти.

Қадрли дўстлар, Хитой ва Ўзбекистон - ислоҳотлар ва очиқлик борасидаги ҳамроҳлар. Ҳар қандай қийинчиликка қарамасдан, биз Ўзбекистон билан қўлни қўлга бериб миллий қайта тикланишимиз ва гуллаб яшнашимиз учун олдинга қараб шаҳдам қадам босамиз.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...