АҚШ россияликларга микросхемалар етказиб берувчи ўзбекистонлик компанияга нисбатан иккиламчи санкцияларни жорий қилган
Жамият

АҚШ россияликларга микросхемалар етказиб берувчи ўзбекистонлик компанияга нисбатан иккиламчи санкцияларни жорий қилган

518

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. АҚШ савдо вазирлиги АҚШнинг халқаро санкциялар тўғрисидаги қонунларини бузгани учун сешанба куни тўққизта мамлакатнинг 36та компаниясини Америка технологиялари ва товарларидан фойдаланиш чеклаган ташкилотлар рўйхатига киритган. Улардан бири Ўзбекистонда рўйхатга олинган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

36 та компаниядан 25 таси Хитойда, қолганлари Россия, БАА, Литва, Покистон, Сингапур, Буюк Британия, Ўзбекистон ва Вьетнамда жойлашган.

"Бугунги ҳаракатлар бутун дунёдаги ташкилотлар ва шахсларга кучли хабар бўлиб боради. Агар улар Россияга ёрдам беришга ҳаракат қилсалар, АҚШ уларни ҳам жазолайди", - деди АҚШ савдо   вазирининг ўринбосари Алан Эстевас.

Санкциялар остига тушган ўзбекистонлик компания - Promcomplektlogistic хусусий корхонаси. У Россия қўшинларининг Украинага бостириб кирганидан кейин кучга кирган санкциялар режимини бузиб, Россия ҳарбий-саноат салоҳиятини қўллаб-қувватлагани учун учун жазоланган.

Америкаликлар Promcomplektlogisticни Россия Мудофаа мажмуаси корхоналарига электрон компонентларни етказиб берадиган Россиянинг “Радиоавтоматика” компанияси билан боғлашади. Ушбу компанияга қарши санкциялар 2022 йил 3 мартда қўлланилган.

Давлат департаментининг фикрича, Ўзбекистон компанияси “Радиоавтоматика”ни АҚШ санкцияларидан қочишда фаол қўллаб-қувватлаган, жумладан, Россия томонига электрон бутловчи қисмлар ва микросхемалар етказиб берган.

"Promcomplektlogistic” хусусий компаниясига берилган жазо бутун дунёдаги тижорат манфаатдор томонлар учун огоҳлантириш бўлиб хизмат қилиши керак: агар санкциялар остида бўлган юридик ёки жисмоний шахслар билан бизнес қилсангиз, ўзингизга санкциялар қўлланилиши мумкин", - дея қўшимча қилмоқда Давлат департаменти. 

Таъкидлаш лозимки, 2018 йилда рўйхатга олинган Promcomplektlogistic компанияси бор йўғи 10 миллион сўмлик устави капиталига эга ва "ер усти транспорти соҳасида" хизмат кўрсатади. Унинг таъсисчиси- Олег Грабилин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+