Загрузка
Загрузка
АҚШ ва Канададаги 500 нафар ўзбекистонлик Президентга мурожаат йўллади
Жамият

АҚШ ва Канададаги 500 нафар ўзбекистонлик Президентга мурожаат йўллади

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШ ва Канадада яшаётган 500 нафар ўзбекистонлик Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллаб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузи ошиб бораётганини эътироф этди.

Мурожаатда сўнгги йилларда давлатнинг очиқлиги, хориждаги ватандошлар билан мулоқот ва уларнинг Ватан билан алоқаларини мустаҳкамлашга эътибор кучайгани таъкидланган.

Ватандошлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилаётганини қайд этиб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШ раҳбари Дональд Трамп билан бўлажак мулоқоти, юқори даражадаги учрашувлар ҳамда АҚШ ҳукумати, Конгресси ва ишбилармон доиралари билан ривожланаётган ҳамкорлик Ўзбекистон учун янги имкониятлар очишига ишонч билдирган.

Улар хорижда яшовчи ўзбекистонликлар мамлакатнинг муносиб вакили бўлиши, Ўзбекистон ҳақидаги ҳаққоний тасаввурни халқаро жамоатчиликка етказиши зарурлигини таъкидлаган.

Шунингдек, ватандошлар америкалик тадбиркор ва инвесторларни Ўзбекистонга жалб қилиш, замонавий технологиялар, билим ва тажрибаларни мамлакатга олиб кириш, таълим ва маданий алоқаларни ривожлантиришга ҳисса қўшишга тайёр эканини билдирган.

Мурожаатда "Ватаннинг обрўси — бизнинг обрўйимиз. Ўзбекистоннинг ютуғи — бизнинг ютуғимиз" деган фикр ҳам илгари сурилган.

Мактуб АҚШдаги Vatan Global Alliance жамияти раиси Озод Солиев, Ўзбекистон халқ артистлари Эркин Малаков ва Муҳаббат Шамаева, Vatan Philadelphia жамияти раиси Саидулло Аҳмедов, Vatan New York жамияти раиси Бахтиёр Қодиров ҳамда Америкада яшаётган 500 нафар ватандош номидан йўлланган.

Мурожаат якунида Президент ва Ўзбекистон халқи яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан табрикланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...