Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Оила ва хотин-қизлар қўмитасида икки нафар масъул лавозимга янги раҳбарлар тайинланди. Улар бунга қадар Ёшлар ишлари агентлиги Марказий аппаратида турли лавозимларда фаолият юритган.
Хусусан, Севара Пальвонова қўмитанинг Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари билан ишлаш ва хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.
У бунга қадар Ёшлар ишлари агентлиги Марказий аппаратида Таълим, илм-фан, болалар ва хотин-қизлар сиёсатини мувофиқлаштириш бошқармаси бош мутахассиси бўлиб ишлаган.
Зоҳиджон Атаханов эса Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси котибияти мудири лавозимини эгаллаган.
У тайинловга қадар Ёшлар ишлари агентлиги Марказий аппаратининг мазкур бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
Қайд этилишича, Пальвонова хотин-қизлар билан ишлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш ва маҳаллаларда аёллар масалалари бўйича тизимли ишларни ташкил этиш соҳасида тажрибага эга.
Атаханов эса ёшлар билан ишлаш, таълим, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлаш, болалар ва хотин-қизлар сиёсати, волонтёрлик ҳамда экологик дипломатия йўналишларида фаолият юритган.
Аввалроқ Тошкент ҳокимлиги тизимида муқаддам жиноят содир этган икки нафар ходим ишдан бўшатилганди. Яна бир ходим ротация доирасида бошқа лавозимга ўтказилган эди.

Изоҳлар мавжуд емас