Загрузка
Загрузка
Олмаотадан Тошкентга қатнайдиган поездда "Аёллар вагони" йўлга қўйилади
Жамият

Олмаотадан Тошкентга қатнайдиган поездда "Аёллар вагони" йўлга қўйилади

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 1 октябрдан бошлаб "Олмаота – Тошкент" йўналишида қатнайдиган №1/2-сонли халқаро поезд таркибида "Аёллар вагони" хизмати ишга туширилади. Ушбу вагонларга чипталар фақат аёлларга сотилади, йўловчиларга эса аёл кузатувчилар хизмат кўрсатади.

"Қозоғистон темир йўллари" акциядорлик жамияти матбуот хизмати маълум қилишича, қарор мазкур халқаро йўналишга бўлган талаб ва йўловчилар оқимининг ортиб бораётгани инобатга олинган ҳолда қабул қилинган.

"Олмаота – Тошкент" йўналиши Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида йўловчи ташишни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланган.

"Қозоғистон темир йўллари" бошқарув раиси Ануар Аҳметжановнинг айтишича, "Аёллар вагони" хизмати мамлакатнинг ички темир йўл йўналишларида ҳам талаб юқори бўлган хизматлардан бири ҳисобланади.

"Хизмат йўлга қўйилганидан бери "Аёллар вагони"дан 946 мингдан ортиқ йўловчи фойдаланди", — деган у.

"Аёллар вагони"да аёллар билан бирга катталар ҳамроҳлигида етти ёшгача бўлган ўғил болаларнинг ҳам сафар қилишига рухсат берилади.

Бундай вагонларга чипталарни темир йўл кассаларида кассирга "Аёллар вагони"ни танлашини билдирган ҳолда харид қилиш мумкин. Шунингдек, чипталарни онлайн тарзда расмий сайт орқали сотиб олиш имконияти мавжуд.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...