Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. АҚШ президенти Джо Байден администрацияси бу давлат қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиш жараёнида Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига мурожаат қилиб, америкаликларга ёрдам берган 9 минг нафар афғонистонликларга вақтинчалик бошпана баришни сўрамоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига асосланган ҳолда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Вашингтон Америка қўшинларини олиб чиқиш якунлангунига қадар афғонистонлик ёрдамчиларини Марказий Осиёнинг уч мамлакатида жойлаштирмоқчи. АҚШ ўз қўшинларини 11 сентябргача олиб чиқишни ваъда қилмоқда.
Хабар қилинишича, АҚШ ўзбекистонлик ва тожикистонлик ҳамкасблари билан Вашингтонга бу давлатлар ҳудудларидан разведка амалиётларини ўтказиш имконини берадиган битим лойиҳасини ҳам муҳокама қилмоқда.
Аввалроқ New York Times администрациядаги манбаларга таяниб хабар қилишича, АҚШ америкалик ҳарбийлар билан ҳамкорлик қилган минглаб афғонларни бошқа мамлакатларда жойлаштиришга тайёрланмоқда.
Бу Америка қўшинлари олиб чиқилганидан кейин уларни толибонларнинг эҳтимолий ўч олишдан ҳимоя қилиш учун талаб қилинган. Бироқ, АҚШ ҳукумати бу одамлар кейинчалик Америка визаларини олишига кафолат бермаган.
Аввалроқ Афғонистон Миллий ярашув Олий Кенгаши раиси Абдулло Абдуллонинг айтишича, АҚШ ва НАТО қўшинларининг мамлакатдан олиб чиқилиши урушнинг авж олишига олиб келган. Толибонлар аҳоли яшаш пунктларини фаол босиб олиб, ҳозирда Афғонистон ҳудудининг кўп қисмини назорат қила бошлаган.
Изоҳлар мавжуд емас