АҚШ Ўзбекистонда 40та енгил ҳарбий учувчисиз учиш аппаратларини етказиб беради
Жамият

АҚШ Ўзбекистонда 40та енгил ҳарбий учувчисиз учиш аппаратларини етказиб беради

497

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. АҚШнинг AeroVironment компанияси 40 та Puma 3 AE русумли ҳарбий учувчисиз учиш аппаратларини Ўзбекистон ҳарбий кучлари ва махсус хизматларига етказиб бериш бўйича шартнома   тузган. Бу ҳақда АҚШ ОАВ хабар бермоқда.

2022 йил 30 ноябргача якунланиши режалаштирилган шартнома қиймати 8,5   миллион доллардан ошади. Битта учувчисиз самолётнинг тахминий нархи 225 минг долларни ташкил этади.

AeroVironment АҚШ армияси учун асосий учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқарувчилардан биридир. Puma 3 AE АҚШ денгиз кучлари эҳтиёжлари учун ишлаб чиқилган. Бу кузатув, патрул, разведка ва ўт очишни қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган.

Учувчисиз учиш аппарати сув ўтказмайдиган барақарорлашган электро-оптик ва инфрақизил камералар тўплами билан жиҳозланган. Бошқарув портатив пултлари ёрдамида амалга оширилади. Аппаратнинг таъсир этиш радиуси 15 км гача, парвоз давомийлиги 2 соатни ташкил қилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+