АҚШда Мирзиёев Трамп ва Помпеога нима совға қилганлиги ҳақида айтиб  берилди
Жамият

АҚШда Мирзиёев Трамп ва Помпеога нима совға қилганлиги ҳақида айтиб берилди

225

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. АҚШ Федерал реестри Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания, шунингдек Давлат котиби Майкл Помпео 2018 йилда бошқа давлатлар вакилларидан олган совғалар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақида The New York Times нашрига ҳавола қилиб, мухбиримиз хабар бермоқда.

АҚШ амалдорлари томонидан 2018 йилда бошқа мамлакатлар вакилларидан олинган барча совғалар рўйхати 100 саҳифадан ошган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Трампга 2950 долларга баҳоланган Регистон мажмуасининг кумуш нусхасини, Давлат котиби Майкл Помпеога эса 1580 долларга тенг ёғоч стол ва стуллар тўпламини тақдим этган. Мелания Трамп Ўзбекистон раҳбаридан 4200 долларлик чойшабни совға сифатида қабул қилган.

Россия Президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Дональд Трампга 12та кумуш тангалар тўпламини совға қилган. Тўплам нархи 1,5 минг долларни ташкил қилади.

Путиндан ташқари, бошқа давлат раҳбарлари ҳам Дональд Трампга совғалар беришган. Масалан, Франция президенти Эммануэль Макрон Америка президентига 8,2 минг долларлик Louis Vuitton гольф сумкасини ҳадя қилган. Канада бош вазири Жастин Трюдо 470 долларлик белуханинг оқ мармардан ясалган ҳайкалчасини совға қилган.

АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трампга ҳам кўплаб совғалар топширилган. У учун энг қиммат совға - бу Нимфенбург чинниси (Германия)дан ясалган 23,5 минг долларлик олтита ликопчадан иборат тўплам бўлиб, уни Қатар амири Тамим бин Ҳамад Али Таниу берган.

Франциянинг биринчи хоними Бриджит Макрон Америка президентининг рафиқасига 850 долларлик Givenchy клатчини совға қилган. Миср Президенти Абдель Фаттоҳ ас-Сиси Shosha Kamal дизайн уйи томонидан тайёрланган 10 минг долларлик креслони, Ливаннинг АҚШдаги элчиси Габриель Исса эса 450 долларлик туникани совға сифатида берган.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+