Адлия вазирлиги абитуриентларнинг  шикоятлари  қай тарзда кўриб чиқилиши бўйича маълумот берди
Жамият

Адлия вазирлиги абитуриентларнинг шикоятлари қай тарзда кўриб чиқилиши бўйича маълумот берди

379

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Адлия вазирлиги абитуриентларнинг аппеляцион шикоятлари қандай кўриб чиқилаётганини тушунтирди. Комиссия апелляция жараёни тўлиқ тугаганидан сўнг 5 иш куни ичида қарор қабул қилиши керак. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Қонунчиликка кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

Шикоят берган абитуриент хабарномада белгиланган кунда ўзининг паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.

Абитуриентга унинг жавоблар варақаси нусхаси, тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати ҳамда тест топшириқлари китоби берилади.

Абитуриент ўзининг ҳар бир нотўғри деб ҳисобланган тест топшириғига жавобларини ёзма равишда баён қилади ва қабул қилиб олган барча тест материаллари билан бирга апелляция комиссиясига тақдим этади.

Вазирликнинг таъкидлашича, шикоят апелляция комиссияси томонидан фақат абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади. Агарда ёзма жавоблар ўз тасдиғини топмаса, комиссия натижаларни ўзгаришсиз қолдиради.

Абитуриентнинг жавоблар варақаси, тест топшириқлари китоби Давлат тест марказига етказилмаган ёки йиртилган бўлса, абитуриент тест синовларидан четлаштирилган бўлса, абитуриент ўз жавобларини ёзма равишда баён қилмаган бўлса шикоят кўриб чиқилмайди.

Апелляцияга уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкаларни олиб киришга йўл қўйилмайди. Луғат, жадваллар бундан мустасно. Тест материалларини бошқа абитуриентга узатиш, уларга ёрдам бериш ёки ёрдам олиш, тест топшириқлари китобининг варағини йиртиш ҳам таъқиқланган.

Комиссия қарори бўйича маълумот Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига апелляция жараёни тўлиқ тугаганидан сўнг 5 иш куни ичида тақдим этилади.

Адлия вазирлиги абитуриент апелляция натижалари юзасидан судга шикоят қилиши мумкинлигини эслатиб ўтади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...