Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Адлия вазирлиги Ўзбекистонда автомобиллар қанча давр ичида техник кўрикдан ўтиши кераклиги ҳақида маълум қилди. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.
Бу масала транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом билан тартибга солинади.
Жумладан:
- ишлаб чиқарилганига 5 йил бўмаган транспорт воситалари - ҳар 2 йилда бир марта;
- ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошган, шу жумладан чиқарилган йилини ҳам ҳисобган олган ҳолда, шунингдек ишлаб чиқарилган йили белгиланмаган трнаспорт воситалари – йилида бир марта.
Бундан ташқари, транспорт воситалари белгиланган муддатидан олдин ҳам техник кўрикка тақдим этилиши мумкин.
Эслатиб ўтамизки, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга мувофиқ, мажбурий техник кўрикдан ўтмаган транспорт воситаларини бошқариш 111 минг 500 сўм миқдоридаги жаримага сабаб бўлади.
Изоҳлар мавжуд емас