Адлия вазирлиги эслатмоқда: бошқа давлатлар ҳудудидаги жангларда иштирок этган ўзбекистонликлар жавобгарликка тортилади. Илгарироқ Зеленский байналминал легион тузилиши ҳақида маълум қилганди
Жамият

Адлия вазирлиги эслатмоқда: бошқа давлатлар ҳудудидаги жангларда иштирок этган ўзбекистонликлар жавобгарликка тортилади. Илгарироқ Зеленский байналминал легион тузилиши ҳақида маълум қилганди

596

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Адлия вазирлигининг эслатиб ўтишича, бошқа давлатлар ҳудудидаги жангларда иштирок этган ўзбекистонликлар жавобгарликка тортилади. Илгарироқ Зеленский байналминал легион тузилиши, унга Россия қўшинларига қарши жангларда иштирок этиш учун бошқа давлат фуқаролари қабул қилиниши ҳақида маълум қилганди. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар қилмоқда.

Жиноят кодексининг 154-моддасига кўра (ёлланиш), ўзбекистонликлар хорижий давлат ҳудудида қуролли тўқнашувларда ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этганлик учун, шу жумладан, ёлланиш (хизмат учун пул олиш) белгилари мавжуд бўлган тақдирда ҳам жазоланиши мумкин.

Ушбу ҳаракатни содир этганлик учун беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш белгиланган.

Шу билан бирга, ёлланган шахсни ишга олиш, ўқитиш, молиялаштириш ёки бошқа моддий қўллаб-қувватлаш, шунингдек ундан қуролли тўқнашув ёки ҳарбий операцияларда фойдаланиш етти йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Можароларда ўзбекистонликларнинг иштироки ҳақидаги ҳар қандай маълумотлар Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот ва махсус давлат органлари томонидан пухта текширилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...