Адлия вазирлиги ишсизлик нафақасини қандай олиш мумкинлиги  ва у  қанча вақтга берилишини тушунтирди
Жамият

Адлия вазирлиги ишсизлик нафақасини қандай олиш мумкинлиги ва у қанча вақтга берилишини тушунтирди

649

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Адлия вазирлиги ишсизлик нафақасини қандай олиш мумкинлиги юзасидан тушунтириш берди. Шунингдек, вазирлик нафақа тўлашнинг энг кўп муддатларини ҳам айтиб ўтди. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.

Нафақани ишини йўқотган, уни биринчи марта қидираётган ва узоқ танаффусдан кейин (бир йилдан ортиқ) ишни давом эттирмоқчи бўлган ва ишсиз деб топилган шахслар олиши мумкин.

Ишсизлик нафақаси олувчига иш қидираётган шахс сифатида маҳаллий меҳнат идорасида рўйхатдан ўтган кундан бошлаб тайинланади.

Адлия вазирлиги аниқлик киритдики, ёши 35 ёшгача ва қарамоғида камида 3 киши бўлган ишсиз эркакларга ишсизлик нафақаси белгиланган тартибда тўланадиган жамоат ишларида қатнашган тақдирда берилади.

Нафақа рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб ўн биринчи кундан кечиртирмай тўланади. Илгари ишламаган ва биринчи маротаба иш қидираётган фуқароларга 13 календарь ҳафтадан ошмаган ҳолда, бошқаларга эса 12 ойлик муддат ичида 26 календарь ҳафтадан кўп бўлмаган вақтда тўланади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...