Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Парламент қуйи палатаси спикери ўринбосари Одилжон Тожиев адвокатлар қўшилган қиймат солиғини тўламаслигини айтди. Ушбу меъёр 2023 йил учун янги солиқ ва бюджет сиёсати тўғрисидаги қонун лойиҳасидан чиқарилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
“Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг кечаги йиғилиши давомида қуйи палата аъзолари томонидан юридик касб вакилларини қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчиларига айлантиришни назарда тутувчи меъёрга қатъий эътирозлар билдирилди”, -дея ёзмоқда у ўзининг Телаграм-каналида.
Унинг сўзларига кўра, "2023 йил учун солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" ги қонун лойиҳасининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, Солиқ кодексининг 70-бобини чиқариб ташлаш орқали юридик касб эгалари(адвокатлар коллегиялари, адвокатлик фирмалари, адвокатлик идоралари ва адвокатлар)ни ҚҚС тўловчилари тоифасига ўтказиш кўзда тутилган эди.
Депутатларнинг фикрига кўра, бундай омиллар адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик хизматлар нархининг ошишига олиб келади ва фуқаролар ва юридик шахслар томонидан малакали юридик ёрдам олиш имкониятини пасайтиради.
"Узоқ мунозаралардан, савол – жавоблардан сўнг, ушбу меъёр депутатларнинг таклифига биноан қонун лойиҳасидан чиқариб ташланди", деди у.
Изоҳлар мавжуд емас