Загрузка
Загрузка
Ҳафта давомида Ўзбекистонда ҳаво аста секин исий бошлайди
Жамият

Ҳафта давомида Ўзбекистонда ҳаво аста секин исий бошлайди

32
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Синоптиклар жорий ҳафтада ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот беришган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, Бугун Ўзбекистон ҳудуди совуқ ва нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади. Куннинг биринчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, республиканинг қолган ҳудудларида ёмғир ёғиши эҳтимоли кам. Ҳаво ҳарорати кундузи 8-13 даражадан кўтарилмайди, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 8-10 даражага пастдир.

Эртага Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиққача, баъзи жойларда 2 даража совуққача пасаяди, кундузи 10-15даражагача бироз кўтарилади.

Чоршанба куни фақат Қорақалпоғистон Республикасида, шунингдек кечаси ва эрталаб Тошкент вилоятида бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Совуқ ҳаво массаси мамлакатимиз ҳудудидан чекина бошлайди, ҳарорат кечаси 2-7 даража илиққача, кундузи 12-17даража гача кўтарилади.

Пайшанба ва жума кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши прогноз қилинмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража илиқ, атрофида бўлади, кундуз кунлари 15-20 даражагача кўтарилади.

28-30 октабрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Тошкентда бугун куннинг биринчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кундузи 10-12даража дан кўтарилмайди.

Эртага ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5даража илиқ, кундузи 12-14даража бўлади. 

30 октабрь куни кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6 даража илиқ, кундузи 13-15 даража бўлади.

Ойнинг сўнги куни - 31 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6 даража илиқ, кундузи 16-18 даража бўлади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...