Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, “Ўзгидромет” яқин кунларнинг об-ҳаво башоратини эълон қилган.
“Олдинги ҳафта охирида совуқ об-ҳавони вужудга келтирган антициклоннинг
совуқ переферияси таъсири пасая бошлади. Бугун ва эртага республиканинг барча ҳудудларида кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, кундуз кунлари қуёш ҳаво ҳароратини 3-8 даража илиқгача кўтаради, кечалари эса 3-6 даража совуқ атрофида, баъзи жойларда 8 даража совуқгача бўлиши мумкин”, - дея маълум қилишмоқда синоптиклар.
Кейинги кунларда республика ҳудудларига хорижий жанубдан илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Барча вилоятларда асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат аста-секин кўтарилади ва ҳафтанинг охирига келиб кечалари 0-3 даража илиқ, кундуз кунлари 12-15 даража илиқ бўлади, бу иқлим меъёрларидан 4-6 даражага юқоридир.
25-27 январда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Изоҳлар мавжуд емас