Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет келаётган ҳафтанинг батафсил башоратини элон қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
“Бугун Ўзбекистон Волга бўйида шаклланган ва Қозоғистон ҳудудидан келган антициклон таъсирида қолмоқда. Республиканинг барча ҳудудларида қурқуқ об-ҳаво сақланади, фақатгина Тошкент вилоятининг тоғли жойларида камроқ ёмғир ёғиши мумкин”, -дея маълум қилишмоқда синоптиклар.
Республиканинг шарқий ва шимолий ҳудудларида шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Жуда илиқ ўтган ҳафта билан солиштирганда, ҳарорат 8-10 даража пасаяди ва 23 -28 даража оралиғида бўлади, лекин бу сентябрь ойи охирги кунларининг меъёрий қийматларига яқин.
Кейинчалик сентябрь ойининг охирига қадар Ўзбекистонда барқарор қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади, кучсиз ва мўтадил шамол эсиб, ҳарорат кечаси 10-15 даража оралиғида, кундузи 23 дан 28 даражагача бўлади. Фақат Қорақалпоғистонда 30 сентябрь куни Россия Европа қисмининг марказий ҳудудлари устидан шаклланган совуқ оқим бостириб келади ва ҳаво ўзгариб туради. Ёмғир ёғади, кундузги ҳарорат 13-18 даражагача пасаяди.
Октябрнинг дастлабки кунларида совуқ ҳавонинг кириб келиши бутун Ўзбекистон ҳудудига тарқалади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийсининг айрим жойларида ёмғир ёғади, шамол кўчаяди, ҳарорат кечаси 7-12 даражагача, кундузи 15 дан 20 даражагача пасаяди. Юқори тоғли ҳудудларда ёмғирнинг қорга ўтиши мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас