Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков Тошкентда бўлиб ўтган брифингда карантин шароитида қандай қилиб шификор ҳузурига бориш мумкинлиги ҳақида ўзбекистонликларнинг айрим саволларига жавоб берди. Бу тўғрисида мухбиримиз маълум қилмоқда.
“Ўзини яккалаш” шароитида стоматология хизмати учун қаерга бориш мумкин, деган саволга Отабеков бу каби ҳолатларда ўзбекистонликлар тез ёрдам хизматига қўнғироқ қилишлари лозимлигини айтди.
Бошқа берилган савол:
“Ўта зарур тиббий ҳолатларда шаҳарда автомобилда ҳаракатланиш мумкинми? Танишимнинг чақалоғида парапроктит касаллиги бор. Эртага СамПИ касалхонасига ётиши зарур. Улар ўз машинасида боришмоқчи. Ҳар бир тўхтатган постга чақалоқ ярасини кўрсатиши керакми?
“Парапроктит Махсус комиссия қарорига кўра рухсат берилган вазиятлар рўйхатига киритилмаган. Демак, сиз шахсий машинангизда ҳаракатлана олмайсиз. Тез тиббий ёрдам хизматини чақиришингиз мумкин” –деди у.
Саволлардан бири шифокорларни уйга олиб бориш масаласи ҳақида берилди:
Оилабоши шифокорни уйидан олиб келиб, операциядан сўнг яна уйига олиб бориб қўйиши керак. Бундай вазиятда нима қилиш мумкин?
“Шифокорни олиб келиш ва олиб бориб қўйиш таъқиқланади. Сиз ҳудудий поликлиникага қўнғироқ қилишингиз зарур ва улар шифокор келиб-кетишини ташкиллаштиришади”, - дея таъкидлади Нурмат Отабеков.
Охирги савол бола туғилиши билан боғлиқ вазиятга оид эди:
“Ҳомиладор аёл кесарча кесиш билан туғиши керак. У "Рисовой"да шифокор назоратида бўлган, лекин Чилонзорда яшайди. Тез ёрдамга қўнғироқ қилсак, фақат дард бошланганда келишларини айтишди. Назоратида бўлган шифокорга бориш учун қандай йўл тутиш керак?”
“Сизнинг вазиятингизда, ҳомиладорликда тез тиббий ёрдам машинасини чақиришингиз мумкин. Шошилинч вазиятда шахсий автотранспортингиздан фойдалансангиз бўлади. Бунга Республика махсус комиссиясининг қарорида келтирилган шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ вазиятларда шахсий автомобилдан фойдаланиш мумкинлиги тўғрисидаги банд асос бўлади”, - дея жавоб берди Отабеков.
Изоҳлар мавжуд емас