Загрузка
Загрузка
Агентлик: “Сотилган товар қайтариб олинмайди” деган эълон ноқонунийдир
Жамият

Агентлик: “Сотилган товар қайтариб олинмайди” деган эълон ноқонунийдир

476
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги маълум қилишича, одатда дўконларда сотувчилар томонидан илиб қўйиладиган “Сотилган товар қайтариб олинмайди” деган эълон ноқонуний ҳисобланади.   Бу ҳақда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.

 “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида   нуқсонли товарни сотиб олган истеъмолчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун 5та тартиб мавжуд.

Булар:

  • товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш;

  • товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;

  • товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки истеъмолчининг ёхуд учинчи шахснинг нуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш;

  • харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;

  • шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш.

Агар нуқсонлар қуйидаги ҳолларда аниқланган бўлса, истеъмолчи мазкур ҳуқуқларини рўёбга чиқариши мумкин:

  • товарнинг кафолат муддати ёхуд яроқлилик муддати мобайнида;

  • кафолат муддати ва яроқлилик муддати белгиланмаган товарлар бўйича олти ой мобайнида;

  • мавсумий товарлар учун республика ҳукумати томонидан белгиланган муддат мобайнида.

Бу борада шуни унутмаслик керакки, қонунчиликка кўра, масалан дорихоналарда сотилган дори-дармонлар ва тиббиёт маҳсулотларини уларнинг аналогларига алмаштириш ва қайтариш мумкин эмас.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+