Агнешка Пикулицка: Мамлакатда кўп нарса ўзгармаганлиги учун бу мени жим туришга мажбурлашга  бўлган  уринишдир
Жамият

Агнешка Пикулицка: Мамлакатда кўп нарса ўзгармаганлиги учун бу мени жим туришга мажбурлашга бўлган уринишдир

795

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Журналист-аёл Агнешка Пикулицка бугун   Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан унинг аккредитациясининг узайтирилмаганлиги юзасидан изоҳ берди. Унинг таъкидлашича, мамлакатда кўп нарса ўзгармаганлиги учун бу уни жим туришга мажбурлаш ҳаракатидир. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

"Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги аккредитацияни узайтиришдан бош тортгани бежиз эмас. Уларнинг фикрича, мен фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиб, миллатлараро ва диний нафратни қўзғатиш ва мамлакат ички ишларига аралашиш билан шуғулланган эмишман. Шунингдек, уларнинг таъкидлашича, ҳаракатларим бир қатор қонунлар, жумладан, "Болалар саломатлигига зарар етказадиган ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунга зид экан”, - деб ёзмоқда журналист Twitterда.

Унинг сўзларига кўра, буларнинг барчаси ижобий мақоллар ёзиш учун ўтган йили Ташқи ишлар вазирлигида дуч келган жинсий тегажоқлик ва тазйиқ, шунингдек, ижтимоий тармоқларда ҳукумат ботлари ва радикаллар томонидан давом этаётган икки ойлик нафрат кампанияси, хавфсизлик хизматлари томонидан ўтказилаётган босим ва дўстларига қарши учраётган репрессия фонида юз бермоқда.

"Мен билан бирга ишлаган ва сўнгги уч йил давомида менга эргашган одамлар шуни билишадики, мамлакатда кўп нарса ўзгармаганлиги   учун бу   мени жим туришга мажбурлаш ҳаракатидир. Шунингдек, бу Ўзбекистондаги адолатсизлик ва инсон ҳуқуқлари поймол этилаётгани ҳақида гапиришимга тўсқинлик қилмаслигини ҳам билишади", - дея таъкидлади журналист.

Унинг қўшимча қилиб айтишича, у учун журналист сифатида бу рад этиш кўп нарсани белгиламайди, чунки аккредитация олгандан сўнг гарчи вазифаси бўлса ҳам,   Ташқи ишлар вазирлиги мансабдор шахслар билан бирорта интервью ўтказишга ёрдам бермаган.

"Сўнгги бир неча ой мобайнида менга ва яқинларимга босим кучайганида кўмак берганларингиз учун барчага раҳмат. Сўз эркинлигини қўллаб-қувватлаётган барча ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳлари ва ташкилотларига энди маълумки, Ўзбекистон ўзгаришларга мойил эмас", - деди Пикулицка.

У тез орада китоби нашр қилинишини айтиб ўтди.

Таҳририят номида шуни таъкидлаймизки, бу қандай китоб бўлиши ҳозирча аниқ эмас. Агар у Ўзбекистонга бағишланган бўлса, унда Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа тузилмалар ҳақидаги кутилмаган янгиликлар бўлиши мумкин.

Илгарироқ, Агнешка Пикулицка  бу жанжал ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидаги вазият ҳақида мухбиримизга батафсил гапириб берган эди.

"Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ижобий мақолалар ёзиш учун доимий равишда журналистларга босим ўтказишга ҳаракат қилади. Бу эса чет эллик журналистлар назарида Ўзбекистон обрўйини ёмонлаштиради. Чунки улар бундай босим билан ҳеч нарсага эриша олмайдилар. Яхши Ғарб журналисти буюртма бўйича мақола ёзишига шубҳам бор. Буни   тушунишнинг вақти келди.

Улар қандайдир махфий тузилма сифатида иш тутишади. Биз билан мулоқотга киришадиган ходимларнинг исмини ҳам билмаймиз. Ишлаш маданиятини ўзгартириш керак. Матбуот хизмати жуда ёмон ишлайди. Менга аккредитация берилгани ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Уларнинг иложи қолмади. Ярим йил давомида мен ҳар ҳафта қўнғироқ қилиб турдим. Менга ҳеч ким ҳеч қандай маълумот бергани йўқ....”, -дея таъкидлаганди ўшанда журналист-аёл.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+