Акцияда иштирок қил ва совринга эга бўл. 2019 йилда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ТОП-10та муҳим воқеаси
Жамият

Акцияда иштирок қил ва совринга эга бўл. 2019 йилда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ТОП-10та муҳим воқеаси

334

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан Podrobno.uz янгиликлар агентлиги кўмагида 9-23 декабрь кунлари Хитой ва Ўзбекистоннинг икки томонлама муносабатларига бағишланган ноёб акция ўтказилмоқда.

Акция давомида Podrobno.uz янгиликлар агентлигининг (www.podrobno.uz) сайтига кириб, жорий йилда иккала давлат муносабатларига энг кўп таъсир қилган 10та асосий воқеа рейтингини тузиш таклиф этилган. Бунда иштирокчилардан podrobno.uz сайтида таклиф этилган 28та воқеадан энг муҳим 10тасини устуворлик тартиби асосида белгилаш сўралади.

Натижада ўзбекистонликларнинг фикрига кўра, 2019 йилда икки томонлама муносабатларга энг катта таъсир қилган ТОП-10та воқеа рўйхати шакллантирилади.

Акция натижаларидан келиб чиққан ҳолда, шакллантирилган рейтингга мувофиқ жавоблари энг яқин бўлган 30 нафар иштирокчи Хитой Халқ Республикаси элчихонаси томонидан тақдирланади. Агарда ғолиблар сони 30тадан ошадиган бўлса, ғолиблар қуръа ташлаш йўли билан аниқланади.

Акцияда барча хохловчилар ёши ва яшаш жойидан қатъий назар иштирок этишлари мумкин. Ягона талаб – Ўзбекистон фуқаролигидир. Акцияда қатнашиш тартиби жуда оддий. Фойдаланувчидан анкетани кўчириб олиш, тўлдириш ва podrobnouzotveti@yandex.com манзилига жўнатиш сўралади.

Тўлдириш учун анкета

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги икки томонлама муносабатларда энг муҳим 28 воқеа



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+