Ал-Хоразмий майдонини реконструкция қилиш лойиҳаси экспертизадан ўтказилган, яқин орада пудратчи ташкилотни танланади
Жамият

Ал-Хоразмий майдонини реконструкция қилиш лойиҳаси экспертизадан ўтказилган, яқин орада пудратчи ташкилотни танланади

690

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ал-Хоразмий майдонини реконструкция қилиш лойиҳаси экспертизадан ўтказилган, яқин орада пудратчи ташкилотни танланади. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳарақати маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамизки, ўтган йилнинг июнь ойида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши билан бирга Ал-Хоразмий майдонини қайта тиклаш бўйича ёш архитектор-дизайнерлар учун танлов эълон қилганди. Мақсад - буюк алломанинг бутунжаҳон меросини ҳамда математика фанини оммалаштиришдан иборат. 

Иштирокчилардан “Математиклар боғи”нинг ландшафт дизайни концепциясини таклиф этиш сўралганди. Натижаларга кўра, “Insard Architects” архитектура бюроси ғолиб деб топилган ва 10 млн сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланган. 

“Математикалар боғи” концепциясида нафақат буюк олим меросини ва математикани оммалаштиришга, балки анъаналар билан замонавий тенденциялар ва технологияларнинг уйғунлашувига ҳам урғу берилган.

Ландшафт дизайнида майдон ҳудудидаги дарахтларни ҳамда ўзига хос хусусиятларини сақлаб қолиш назарда тутилган. Спорт ва болалар майдончаларини, амфитеатр ва томошабинлар учун, интерфаол ва маърузалар учун ҳудудларни барпо этиш режалаштирилган. 

Ал-Хоразмий майдонини қайта тиклашнинг дастлабки босқичини амалга ошириш учун маблағларнинг бир қисми (900 млн сўм) концепцияни openbudget.uz ташаббусли бюджетлаштириш платформасига жойлаштириш орқали олинган. Ушбу маблағлар қурилиш ишларининг буюртмачиси сифатида фаолият юритувчи ва барча зарур тартиб-қоидаларни амалга оширувчи Чилонзор тумани ҳокимлигининг ҳисоб рақамига келиб тушган.

Кейинги босқич - қурилиш ва ободонлаштиришни амалга оширадиган пудратчи ташкилотни танлаш учун тендер ўтказишдир.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати қошидаги “Шаҳарсозлиқ тўлқини” ташаббуси фаоллари пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши вакиллари билан биргаликда Ал-Хоразмий майдонини реконструкция қилишнинг барча босқичлари устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...