Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда оилавий ажримлар сони ортиши натижасида алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатлари сони 365 мингтага етган. МИБнинг янги тизими орқали нафақат ундирув, балки минглаб оилаларни яраштиришга ҳам эришилган.
МИБ ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпулатовнниг маълум қилишича, сўнгги 7 йил ичида алимент бўйича ҳужжатлар сони 52 фоизга ошган бўлса-да, 2025 йилда МИБ томонидан болалар фойдасига 3,1 триллион сўм ундирилган. "Алимент тўловлари" жамғармасидан 26,8 миллиард сўм тўлаб берилган.
Соҳадаги энг диққатга сазовор ҳолатлар сифатида Нукус ва Тошкентда оталар ўз фарзандлари учун 2 миллиард сўмдан ортиқ маблағни (уй ва нақд пул кўринишида) 18 ёшгача олдиндан тўлаб бергани қайд этилган.
325 минг нафар қарздорларга эса хорижга чиқиш тақиқи қўйилган. 13 834 та оила яраштирилиб, 27 минг қарздор иш билан таъминланган.
Қарздорликни вақтида тўламаган 1283 кишига нисбатан эса жиноят иши қўзғатилган.
Бундан олдин Учтепа туманида алимент тўлашдан бош тортиб, қочиб юрган тунги клублар ишқибози охир-оқибат қўлга тушганди.

Изоҳлар мавжуд емас