Загрузка
Загрузка
Алишер Усмонов  Ўзбекистонга  инвестиция киритиш учун асосий  соҳаларни  санаб  ўтди
Жамият

Алишер Усмонов Ўзбекистонга инвестиция киритиш учун асосий соҳаларни санаб ўтди

596
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган таниқли тадбиркор ва ҳомий Алишер Усмонов Ўзбекистонга инвестиция киритиш учун асосий соҳаларни санаб ўтган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

“Иқтисодиётдаги совет даврининг оғир меросидан сўнг мамлакатда ҳақиқий ислоҳотлар бошланди. Бу ислоҳотларнинг ташаббускори эса, аввало, ўз аҳолисининг турмуш фаровонлигини ошириш, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари ва Россия Федерацияси билан дўстлик ва яхши қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш учун йўл олган давлат раҳбари [Шавкат Мирзиёев]дир. Менимча, бу бошқа йирик иқтисодий лойиҳаларни бошлаш учун ҳам асқотади. Бу биринчи навбатда ўз мазмунига эга иқтисодий иттифоқдир", - деди у "Россия 1" телеканалига берган интервьюсида.

Усмонов Ўзбекистонга сармоядорлар инвестиция киритиши лозим бўлган истиқболли соҳаларни ҳам санаб ўтди.

"Аввалом бор, бу пахта, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлашни чуқурлаштиришдир ва энг муҳими, ўзбек заминида мавжуд бойликларни ўзлаштириш ҳисобланади. Гап фақат фойдали қазилмалар ҳақида кетмаяпти. Биринчи навбатда,   рангли металларни инобатга олиш керак. Ўзбекистон иқтисодиётига кириш ниятида бўлган ҳар қандай инвестор учун олтин, мис, нодир   металлар катта фойда келтириши мумкин", - дея таъкидлади у.

Аввалроқ маълум бўлшича, USM Telecom (Алишер Усмановнинг USM холдинги бўлинмаси) ва Мегафон (100%USM Telecom томонидан назорат қилинади) ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда Марказий Осиёдаги энг йирик телекоммуникация бозорининг технологик етакчиси бўлишга мўлжалланган Digital Holding қўшма телекоммуникация корхонасини тузишлари маълум бўлган эди.

Қўшма корхонага Ucell мобил оператори, шунингдек Ўзбекистоннинг узбекские активы USM – CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan активлари киритилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+