Загрузка
Загрузка
Алишер Усмонов Ўзбекистонга коронавирус билан курашиш учун 20 миллион доллар ажратди
Жамият

Алишер Усмонов Ўзбекистонга коронавирус билан курашиш учун 20 миллион доллар ажратди

2153
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. “Ўзбекистон-24” телеканалига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, асли ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов Ўзбекистонга коронавирус билан курашиш учун 20 миллион доллар ажратган.

Миллиардер ажратган маблағлар “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказилган. Мазкур фонд коронавирус пандемиясига қарши курашиш даврида Ўзбекистон ҳукуматига молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадида тузилган.

Телеканал берган маълумотга кўра, пуллар Тошкент вилоятининг Зангиота туманида қурилаётган клиника учун зарур тиббий жиҳозларни сотиб олишга сарфланади. Клиника 27 гектар майдонда жойлашган бўлиб, унда коронавирус инфекцияси бўлган 10 минггача беморни жойлаштириш имконияти мавжуд.

Усмонов Forbes журналига берган интервюсида у "тарихий Ватани - Тошкент шаҳрида ўзини ўзи изоляция қилган"лигини билдирган.

"Тадбиркорларда нафақат активлар, балки мажбуриятлар ҳам бор. Улар учун вируснинг ўзи ҳам, у туфайли бозорларни ларзага солувчи ахборот тўлқини ҳам хавфлидир. Пандемия олдида ҳамма тенг. Худонинг ўзи асрасин”- , деди у.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...