Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Алишер Усмоновга тегишли «Металлоинвест» компанияси Ўзбекистон корхоналари билан ҳамкорликни кенгайтирмоқчи. Бу ҳақда компания бош директори Назим Эфендиев сўзларига ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.
"Ўзбекистон бозори биз учун стратегик аҳамиятга эга. Биз республика тараққиётининг катта салоҳиятига гувоҳ бўлмоқдамиз ва ўзбекистонлик ҳамкорлар билан муносабатларни кенгайтиришдан манфаатдормиз. Биз Ўзбекистонга юқори сифатли темир рудаси маҳсулотларини етказиб бераяпмиз ва “Металлоинвест” корхоналарининг пўлат маҳсулотлари орқали етказиб беришларни диверсификация қилиш имкониятларини кўраяпмиз", - деди у Batafsil.uz. мухбирига Тошкентдаги ИННОПРОМ кўргазмаси давомида.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда қурилиш саноатининг фаол ўсиши натижасида металл конструкциялар учун пўлатли прокатга бўлган юқори талаб юзага келмоқда.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, "Металлоинвест" сўнгги уч йил давомида Ўзбекистонга иссиқ-брикетланган темир (ИБТ) етказиб бермоқда. Бунинг натижасида “Ўзметкомбинат” хом-ашё билан таъминланиб, металл парчалари тақчиллиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, пўлат сифатини яхшилаш ва атроф-муҳитга таъсирини камайтириш имкони яратилмоқда.
"ИБТ - таркибида 90% дан ортиқ темир бўлган ва пўлат эритиш учун металлашган хом-ашё ҳисобланади. ИБТ ишлаб чиқаришда ишлатиладиган бевосита қайта тиклаш жараёни темир ишлаб чиқаришнинг энг экологик тоза технологияси ҳисобланади. Чўян ишлаб чиқаришга нисбатан ИБТ ишлаб чиқаришда энергия сарфи ва иссиқхона газлари чиқиндилари 50%га камаяди. Ўз таркибига кўра, ИБТ чўянга ўхшайди ва пўлатни эритишда металл парчаларига қўшимча сифатида ишлатилади. Бироқ, металл парчаларидан фарқли ўлароқ, унда кераксиз аралашмалар деярли мавжуд эмас", - деди у.
“Металлоинвест” - Россия Федерацияси ва МДҲдаги энг йирик темир рудаси ишлаб чиқарувчиси , 100% “ЮэСэМ Металлоинвест" МЧЖга қарашлидир.
Эслатиб ўтамизки, бир неча кун аввал Алишер Усмонов Ўзбекистонга сармоя киритиш учун асосий соҳаларни санаб ўтган эди.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас