Загрузка
Загрузка
Алкогол маҳсулотларини мактаб ва диний муассасалардан 200 метр узоқликда сотишга рухсат этилди
Жамият

Алкогол маҳсулотларини мактаб ва диний муассасалардан 200 метр узоқликда сотишга рухсат этилди

1542
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Алкогол маҳсулотларининг сотилиши соддалаштиришга оид қонунчиликка ўзгартиришлар киритилди. Batafsil.uz мухбири хабар қилишича, эндиликда алкоголни таълим, спорт ва диний муассасалардан 200 метр узоқликда сотишга рухсат этилди. Илгари бу масофа 500 метрни ташкил қилар эди. Шу билан бирга, алкогол маҳсулотларини умумий савдо майдони 1000 квадрат метрдан ошган ярмарка расталари, савдо мажмуалари ва бозорларда сотиш мумкин.

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун 14 ноябрь куни қабул қилиниб, унда алкогол маҳсулотларини сотишни эркинлаштиришдан ташқари, иккита лицензия тури жорий қилинмоқда.

Бундан кейин давлат томонидан алкогол маҳсулотларини улгуржи сотиш, озиқ – овқат техник этил спирти ҳамда алкогол маҳсулотини ишлаб чиқариш учун рухсатномалар берилади. Табиий вино махсулотлари бундан мустасно. Мазкур икки тармоқ бўйича илгари давлат монополияси мавжуд эди. Бу монополиялар жорий йилнинг февраль ойида Президент фармони билан бекор қилинди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...