Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби эксперти Хабибулла Оқилов Тошкентда ўтказилган брифинг чоғида ўзбекистонликлар томонидан коронавирус ҳақида берилган асосий саволларига жавоб берди. Хусусан, алкогол ва хлор вирусга қарши курашда ёрдам бера олиши, вирус озиқ-овқат орқали юқиши мумкинлиги бўйича саволлар берилди.
- Хонани хлор эритмаси билан тозалаш вирусни ўлдирадими?
- Хонани хлорли эритма билан тозалашда вирусли инфекция хавфи сезиларли даражада камаяди.
- Кийимни қуёшга осиб қўйишдан кейин вирус қанча вақтдан оралиғида йўқ қилинади?
- Ҳозирда қанча вақт тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ, лекин кўча кийимини албатта уй кийимига алмаштириб туриш керак.
- Вирус банан ёки бошқа импорт қилинган мевалар, сут ва гўшт маҳсулотлари, ҳайвонлар ва қушлар орқали юқиши мумкинми?
- Йўқ. Шунга қарамай, овқатланишдан олдин меваларни яхшилаб ювиш, сут маҳсулотларининг сақлаш муддатига эътибор бериш, ҳайвонларга қўл тегизгандан кейин қўлларни совун билан ювиш ва истеъмолдан олдин гўштга яхшилаб ишлов бериш тавсия этилади.
- Алкогол истеъмол қилиш ёки алкогол билан оғизни чайиш коронавирус инфекциясидан ҳимоя қиладими?
- Бу мутлақо нотўғри маълумот. Бундай ҳаракатларни амалга ошириш вирусга қарши курашишда самара бермайди. Аксинча, бу вирусни юқтириш эҳтимолини оширади.
- Коронавирус инфекциясини қандай нарсалар орқали юқтириш мумкин?
- Эшик ушлагичлари, пул банкноталари, стол юзаси, қоғоз, ойна, зина панжараси ва бошқалар орқали юқиши мумкин.
- Агар Covid-19 инфекциясига текширмоқчи бўлсам, қаерга мурожаат қилишим керак?
- Агар иситма, қуруқ йўтал, ҳид сезишнинг пасайиши каби аломатлар пайдо бўлса, участка шифокори билан боғланинг ёки 1003 рақамига қўнғироқ қилинг
- Уйда коронавирусни даволаш мумкинми?
- Ўзбекистонда коронавирус ташхиси қўйилган беморлар шифохонада даволаниши керак, чунки у ерда барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилади.
- Коронавирус қандай юқади?
- Вирус ҳаво-томчи йўли орқали, жумладан аксириш, яқин масофада гаплашиш, ўпиш ва бемор билан яқин алоқада бўлганда юқади.
Шунинг учун: алоқа пайтида масофани сақланг (камида 2 метр), ниқоб тақинг, қўлингизни ҳар доим совун билан ювинг ва антисептиклар билан зарасизлантириб юринг.
Изоҳлар мавжуд емас