Загрузка
Загрузка
Жамият

Амалдаги "маҳаллабай" тизими асосида жойларда муаммолар ҳал этилмоқда

485
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Маълумки, юртбошимиз ташаббуси билан ташкил этилган "маҳаллабай" тизими аввало аҳоли яшаш-турмуш тарзиини яхшилашга қаратилган. Ушбу жараёнда қатор вазирлик ва ташкилотлар қатори "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ҳам фаол иштирок этмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллар” АЖга бириктирилган Тошкент шаҳар Миробод туманининг 10 та “Оқ уй”, “А.Фитрат”, “Олтинкўл”, “Фурқат”, “Сарикўл”, “Файзиобод”, “Банокатий”, “Чинор”, “Қора сув”, “Янги замон” маҳалласида 3 413 та якка тартибдаги хонадонлар, 237 та кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб, жами 10 448 та хонадонларда 41 205 минг аҳоли истиқомат қилади.

Жорий йил 10 февраль кунидан бошлаб Республика ишчи гуруҳи томонидан Миробод туманининг 10 та маҳаллаларида 10 та кичик ишчи гуруҳлар ташкил этилган ҳолда маҳалладаги муаммолар бартараф этишга ҳамда уйма-уй юриш ва хонадонлардаги муаммоларни ўрганиш ва ечимини топиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Қуйида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан шу кунгача уйма-уй юришлар мобайнида фуқароларнинг муаммолари ечими бўйича амалга оширилган ишлар келтирилган:

  • “Фурқат” маҳалласида “Темир дафтар”га киритилган 1та хонадон, “Файзиобод” маҳалласида “Темир дафтар”га киритилган 4та уйлар тўлиқ ремонт қилиш ишлари амалга оширилди.

  • “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг 12 таси, “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларнинг 22 таси Бандлиги бўйича таъминланди.

  • “Темир дафтар”га киритилган 24 та фуқарога, “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларнинг 9 тасига турли моддий ёрдамлар кўрсатилди.

  • 2 нафар фуқарога Банк кредити олишда ёрдам берилган.

  • 8 нафар фуқарони Тиббий кўрикдан ўтказилган.

  • 5 нафар якка ёлғиз қаровчиси йўқ қарияларга ёрдам кўрсатилган.

  • 12 та оммавий (сайёр) қабуллар ва учрашувлар ўтказилган.

  • Бундан ташқари ободонлаштириш ва тозалаш ишларига 200 нафар жалб қилинган ҳашарчилар ва 20 та махсус техникалар билан бажарилган ишлар.

  • 200 дан зиёд дарахтларга шакл берилди (электр кабелларига туташган ва аҳолига ноқулайлик туғдираётган).

  • Ободонлаштириш ва тозалаш ишлари натижасида ҳудуддан олиб чиқилган чиқинди ҳажми 180 тоннадан зиёд.

  • Тозаланган лоток, ариқ, канал, коллектор-зовурлар узунлиги 7,4 км.

  • Бириктирилган 10 та маҳалла ҳудудига жами 1167 туп дарахтлар экилди, жумладан: Можевельник – 406 туп, қарағай – 461 туп, ўрик – 300 туп.

  • Бузилган ноқонуний қурилма ва объектлар сони 7 та ва 1 та гараж.

  • Ертўла қисмидаги муҳандислик коммуникация тармоқлари таъмирланган ва тартибга келтирилган кўп қаватли уйлар сони 6 та.

  • Ертўласи сув ва чиқиндилардан тозаланган кўп қаватли уйлар сони 7 та.

  • Қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилган болалар майдончаси сони 8 та.

  • 570 метрдан зиёд темир панжараларни таъмирлаш ва ўрнатиш илари ҳамда 100 метр темир-бетон девор тўсиқлари ўрнатилди.

  • 10 дан ошиқ кўчани ёритиш сталбалари таъмирланди.

  • 20 дан ошиқ ёғоч сталбалар бетон сталбаларига алмаштирилди.

  • Қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган (амалга оширилган) обектлар маҳалла биноси 3 та.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...