Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент марказида барпо этилаётган янги кўп қаватли бинонинг видео ва фотосуратлари тарқала бошлади. Одамлар баъзи бетон устунларнинг ён томонларга эгилиб, объектнинг четдан қараганда қийшиқ кўринишига ҳайрон бўлишган. Қурилиш вазирлиги эса айни ҳолатда ҳамма нарса жойида эканлигига ишонтирмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Гап Ислом Каримов ва Бунёдкор кўчалари кесишмасида барпо этилаётган кўп қаватли бино ҳақида кетмоқда.
"Ушбу объект ноёб дизайн асосида замонавий архитектура намунаси сифатида лойиҳалаштирилган бўлиб, бу бинонинг конструктив элементларида нуқсонлар мавжудлигини англатмайди. Қурилиш ишлари белгиланган талаблар ва стандартлар асосида олиб борилмоқда", – дея таъкидлади вазирлик.
Шунингдек, вазирликнинг қўшимча қилишича, лойиҳа зарур сейсмик текширувдан ўтган ва эгри монолитик темирбетон конструкциялар амалдаги меъёр ва қоидаларга мувофиқ ишлаб чиқилган лойиҳанинг бир қисмидир холос.
Изоҳлар мавжуд емас