Загрузка
Загрузка
“Андижон-Қўқон” электропоезди йўлга қўйилди
Жамият

“Андижон-Қўқон” электропоезди йўлга қўйилди

759
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. "Ўзбекистон темир йўллари” компанияси томонидан “Андижон - Қўқон – Андижон” йўналишида янги шаҳарлараро рейси йўлга қўйилди. Мазкур йўналишда йўловчилар учун қулай шароитларга эга янгиланган поездлар фаолият юритади. Бу тўғрисида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Тахминан 10 миллион аҳолига эга Фарғона водийсида йўловчилар учун ҳар жиҳатдан қулай шаҳарлараро транспорт тизимини ташкил этишга эҳтиёж катта.

Эндиликда ҳар куни Андижон - Қўқон - Андижон йўналиши бўйича иккита электропоезд қатнамоқда. Андижон ва Фарғона вилоятлари аҳолиси учун ушбу транспорт тури ва мазкур йўналиш хавфсизлиги ва арзон чипталар нуқтаи назаридан муҳим афзалликлар яратади.

Масалан, Қўқондан Олтиариқгача йўл кира ҳаққи - 3000 сўм, Қува ва Марғилондан - 5000 сўм, Қўқондан Андижонгача - 7000 сўмни ташкил этади. Йўлда поезд тўққизта бекатда тўхтаб ўтади.

Ҳаракатланиш жадвали

Биринчи поезд эрталаб соат 06:22 да Қўқон бекатидан жўнаб, соат 09:03да Андижон бекатига етиб келади. Ушбу шаҳарлар орасидаги йўлнинг умумий узунлиги 136 километрни ташкил қилади. Йўл 2 соат ва 45 дақиқа давомида босиб ўтилади. Айнан шу поезднинг ўзи Андижондан тескари йўналишда соат 10:10да жўнайди ва соат 12:57да Қўқонга етиб боради.

Куннинг иккинчи ярмида - соат 14:50да поезд Қўқондан Андижонга қараб жўнайди ва соат 17:55да манзилга етади. Ушбу поезд соат 20:55да Қўқонга қайтиб боради.

Худди шундай ўзгаришлар “Тошкент-Ҳожикент-Тошкент” ҳамда “Тошкент-Гулистон-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланадиган электропоездларни ҳам кутмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...