Загрузка
Загрузка
Андижон вилоятида ажралишлар сони кескин ошган
Жамият

Андижон вилоятида ажралишлар сони кескин ошган

488
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ЯА. 2019 йилда республикада рўйхатга олинган никоҳлар ва ажралишлар сони бўйича натижалар сарҳисоб қилинди. Бу борада Андижон вилоятида ажралишлар сонининг кескин ўсиши қайд этилиб, ўтган йилга нисбатан 12 фоизга ошган, дея хабар бермоқда Batafsil.uz. мухбири.

Давлат статистика қўмитаси томонидан берилган маълумотларга кўра, 2019 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида 310,9 мингта никоҳ қайд этилган. Никоҳ қуриш коэффициенти 1000 кишига 9,3 промиллени ташкил этган.

2018 йилга нисбатан Самарқанд (3,4%), Хоразм (1,5%), Фарғона (1,4%), Қорақалпоғистон Республикаси (1,3%) ва Қашқадарё вилоятида (1,3%) никоҳлар сонининг кўпайиши қайд этилган.

Бундан ташқари, ўтган йили мамлакатда 31,4 мингта ажралиш рўйхатга оилнган. Ажралиш коифициенти 1000 кишига 0,9 промиллени ташкил этган.

2018 йилнинг шу даврига нисбатан ажралишлар сонининг энг юқори ўсиши Андижон вилоятида (12,0%), шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси (7,5%), Самарқанд (6,9%) ва Навоий (5,5%)да кузатилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...