Андижонда Афғон  уруши фахрийларига  бир миллион сўмдан  берилди
Жамият

Андижонда Афғон уруши фахрийларига бир миллион сўмдан берилди

424

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ЎзАга ҳавола қилиб Batafsil.uz мухбири хабар беришича, Андижонда Афғон уруши фахрийларига бир миллион сўмдан берилган. 

Жорий йилнинг 15 февраль куни кўплаб собиқ Совет республикаларида Совет қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилишининг 32 йиллигига бағишланган хотира тадбирлари ўтказилган.

Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларда фақат Андижон вилоятининг ўзидан 5300 нафар йигит иштирок этган. Улар мардлик ва довюракликнинг ҳақиқий намунасини намоён қилиб, кўпчилик медаль ва орденлар билан тақдирланган. Улардан 673 нафари ногирон бўлиб қайтган, 152 нафари эса қаҳрамонларча ҳалок бўлган.

Тошкентда 2019 йилда Афғон урушида иштирок этган аскарларнинг Хотира китоби очилиб, унга 1979-1989 йилларда Афғонистонда аскарлик бурчини бажариш пайтида ҳалок бўлган барча 1514 нафар ўзбекистонликларнинг исми-шарифи киритилган.

Эслатиб ўтамизки, 1989 йилнинг 15 февраль куни генерал-лейтенант Борис Громов расман Дўстлик кўпригидан икки мамлакат чегарасини кесиб ўтган сўнгги Совет аскари бўлган. Ҳақиқатда эса, Афғонистонда душманлар томонидан қўлга олинган Совет аскарлари, қўшинларни олиб чиқишни таъминлаган чегарачилар қолиб, улар собиқ СССР ҳудудига 15 февраль кунининг иккинчи ярмида қайтишган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...