Загрузка
Загрузка
Андижонда Қирғизистон билан "Дўстлик" постидан 2 баробар катта "Кесканёр" чегара пости очилади
Жамият

Андижонда Қирғизистон билан "Дўстлик" постидан 2 баробар катта "Кесканёр" чегара пости очилади

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида "Дўстлик" чегара ўтказиш пунктидан икки баробар катта бўлган "Кесканёр" янги чегара постини очиш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда 2026 йил 24 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Давлат раҳбари топшириғига кўра, уч ой муддатда ушбу мажмуа лойиҳаси ишлаб чиқилиб, қурилиш ишлари бошланади. Янги чегара постининг ишга туширилиши юк ташиш ҳажмини 2-3 баробарга ошириш ва етказиб бериш вақтини бир ҳафтага қисқартириш имконини беради.

Шунингдек, йиғилишда "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўли орқали юк ташиш ҳажмини йилига 15 миллион тоннага етказиш режалаштирилгани таъкидланган.

Шу муносабат билан йил якунига қадар Қўрғонтепа ва Хонободда 600 миллион долларлик йирик логистика комплекси қурилиши бошланади, янги транспорт оқими учун 78 километрлик "Хонобод – Андижон" ва келгуси йилдан "Тошкент – Андижон" пулли автомобиль йўллари лойиҳалари амалга оширилади.

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда жаҳон бозорида пахтага талаб пасайиб, экспортда логистика харажатлари ортиб бораётган шароитда пахтани биржада сотган фермерларга ҳам, уни харид қилган кластерларга ҳам ҳар тонна учун 500 минг сўмдан субсидия ажратилши ҳақида маълум қилинганди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...