Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида Каспий денгизи соҳилида ўқув-жангговар вазифани бажариш чоғида ноқулай оби-ҳаво туфайли 19 нафар ҳарбий хизматчини тўлқин денгизга оқизиб кетди.
Олинган сўнгги маълумотларга кўра, 24 сентябрь куни ҳодиса оқибатида 9 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани тасдиқланган. Уч киши қутқариб олинган бўлиб, улардан бири шифохонага ётқизилган, қолган ҳарбий хизматчиларни қидириш ишлари жадал давом эттирилмоқда.
Қидирув-қутқарув операциясига Ҳарбий-денгиз кучлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари, авиация ва бошқа тегишли хизматлар жалб этилган.
Воқеанинг сир-асрорларини аниқлаш ва қутқарув ишларини мувофиқлаштириш учун Мудофаа вазири, авиация генерал-лейтенанти Даурен Косанов бошчилигидаги махсус комиссия фавқулодда ҳодиса жойига етиб борган.
Қозоғистон Мудофаа вазирлиги ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, уларга сидқидилдан зарур моддий ёрдам кўрсатилишини маълум қилган.
Мазкур ҳолат бўйича тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган бўлиб, махсус тезкор-тергов гуруҳи суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ямандаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи Ансоруллоҳ (ҳусийлар) ҳаракати Қизил денгизда Саудия Арабистонига тегишли нефть танкерига ракета ва дронлар орқали зарба берганди.,

Изоҳлар мавжуд емас