Загрузка
Загрузка
Қирғизистонда навбатдаги президентлик сайлови қачон бўлиши очиқланди
Дунё

Қирғизистонда навбатдаги президентлик сайлови қачон бўлиши очиқланди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Қирғизистон Жогорку Кенеши мамлакатда навбатдаги президентлик сайловини 2027 йил 27 январда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ушбу қарор 2026 йил 24 сентябрь куни бўлиб ўтган парламент мажлисида депутатлар томонидан маъқулланган.

Амалдаги сайлов қонунчилигига кўра, навбатдаги президентлик сайлови амалдаги давлат раҳбарининг ваколат муддати тугайдиган йилнинг январь ойидаги тўртинчи чоршанбасида ўтказилади. 2027 йилда ушбу сана айнан 27 январга тўғри келади.

Сайловолди жараёнлари сайлов санаси расман белгиланганидан сўнг бошланади. Сайловолди ташвиқоти эса барча номзодларни рўйхатга олиш муддати якунлангач бошланиб, овоз бериш кунидан 24 соат олдин тўхтатилади.

Қирғизистон қонунчилигига мувофиқ, президентликка камида 35 ёшга тўлган, давлат тилини биладиган ва мамлакатда жами камида 15 йил яшаган фуқаро номзод сифатида кўрсатилиши мумкин. Бунда номзод хорижий давлат фуқаролигига эга бўлмаслиги шарт.

Шунингдек, 2026 йилда сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар билан тартибга қатор янгиликлар жорий этилган. Жумладан, сайлов куни ҳисобланган чоршанба расман дам олиш куни деб эълон қилинади. Бундан олдин Қирғизистонда президент ва парламент сайлови куни ҳақ тўланадиган дам олиш куни сифатида белгиланганди.

Бундан ташқари, номзодлар учун сайлов фондини олдиндан шакллантириш ҳамда сайловчилар имзосини анъанавий қоғоз шакли билан бир қаторда рақамли шаклда ҳам тўплаш имконияти яратилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...