Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 8 ойи давомида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 12 минг 104 та жиноий ва 1 минг 410 та маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланди.
Ҳисобот даврида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 89 та йирик наркожиноий гуруҳ фаолиятига барҳам берилиб, улардан 1,4 тонна анъанавий ва 61,7 килограмм синтетик гиёҳвандлик воситалари, шунингдек, 4,6 миллион дона психотроп ҳамда кучли таъсир қилувчи моддалар мусодара қилинган.
Бундан ташқари, тезкор ва профилактик тадбирлар давомида 15 та онлайн наркодўкон ёпилиб, ноқонуний савдо билан шуғулланган 1 минг 911 та интернет-ресурс блокланди ҳамда 18 та яширин нарколаборатория фош этилган.
Умумий ҳисобда саккиз ой давомида 2 тонна 708 кг гиёҳвандлик ва психотроп воситаларнинг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинган.
Аввалроқ "Қорадори-2026" тезкор-профилактик тадбири доирасида ноқонуний ўстирилган 70 килограмм гиёҳвандлик ўсимликлари йўқ қилинганди.

Изоҳлар мавжуд емас