Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Андижонлик мактаб ўқувчиси ҳокимдан кўприкни таъмирлашни сўраган. Мухбиримиз хабар беришича, олдинроқ бу ерда болани машина уриб кетган.
Яқинда ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги мактаб ўқувчиси ўртоқлари билан маҳаллий ҳокимиятдан кўприкни таъмирлашни сўраганлигини акс этган видео тарқалди. Мазкур лавҳа Андижон вилоятининг Асака шаҳрида суратга олинган. Бузилган кўприк Амир Темур кўчасида жойлашган.
Ўқувчининг айтишича, аввалроқ бу жойда болани машина уриб кетган. Унинг сўзларига кўра, агар расмийлар бу муаммога эътибор беришмаса, уни ҳам шу қисмат кутиши мумкин.
“Бунга қаранг, ахир уни таъмирлаш керакку. Биз қачонгача бундай юрамиз? Бирор бир маст ўтса, у бизни уриб кетмайдими? Кўприкдан кўп киши ўтсаю, орқадан келаётган киши сиғмасдан йўлга чиқиб қолсачи? Бузгандан кейин тахлаш керакку! Бунга қачонгача чидаймиз?”, - деди у.
Боланинг таъкидлашича, у вилоят ва шаҳар ҳокимларига мурожаат қилган. У таъмирлаш билан боғлиқ муаммонинг ҳал қилинишини сўраган.
Изоҳлар мавжуд емас