Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Аномал совуқлар Ўзбекистон аеропортларида кўплаб рейсларнинг кечикишига олиб келди. Бу ҳолатда йўловчилар қандай компенсация олишлари мумкинлиги ҳақида айтиб ўтамиз.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясига боғлиқ сабабларга кўра (самолётнинг кеч келиши, самолёт ёки хизмат кўрсатиш техникасининг ишламай қолиши) парвозларнинг кечикиши ҳолатларида йўловчиларга 2 соатдан ортиқ кутиш вақтида ички ва халқаро рейсларда ичимликлар (салқин ёки иссиқ) берилиши керак.
Худди шу сабабларга кўра, халқаро рейслар бўйича узоқ кечикиш бўлса, иссиқ овқат (жўнашни 4 дан 6 соатгача кутиш) ва меҳмонхона (агар кутиш вақти кундузи 12 соатдан ва кечаси 6 соатдан ошса) билан таъминланиши керак.
Шу билан бирга, сабабидан қатъи назар, ҳаво қатнови кечиктирилган ёки бекор қилинган ҳолларда (шу жумладан ноқулай об-ҳаво шароити туфайли) йўловчилар сотиб олинган жойда авиачипталарнинг тўлиқ нархини қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта брон қилиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон ҳудудида заҳира аэродромга қўнган тақдирда, Uzbekistan Airways авиакомпанияси йўловчиларни ер усти транспортида ташиш ва белгиланган манзилга олиб бориш шартномасини бажариш бўйича барча зарур саъй-ҳаракатларни амалга оширади.
Агар олиб боришнинг иложи бўлмаса (масалан, Камчик довони ва бошқалар орқали йўловчи транспортининг ҳаракати чекланганлиги сабабли), йўловчиларга транспортнинг бажарилмаган йўналиши бўйича эконом- тарифнинг 25% миқдорида йўл харажатлари учун компенсация тўланади. Хорижий мамлакатларда қўниш терминали ўзгарган тақдирда, авиакомпания йўловчиларни белгиланган манзилга етказиш учун ҳам жавобгардир.
Вақт, йўналиш ва бортга чиқиш терминали ўзгарган тақдирда, авиакомпаниянинг алоқа маркази йўловчининг аэропортга келишидан олдин у чипта сотиб олаётганда қолдирган алоқа рақами ва почта манзилига хабар юборади.
“Ҳурматли йўловчилар авиачиптани сотиб олаётганда сиздан шахсий телефон рақами ва электрон почта манзилингизни қолдиришингизни сўраймиз. Бу рейс вақти ўзгарган тақдирда Сизни тезда хабардор қилиш учун керак”,- дея қайд этмоқда Uzbekistan Airways.
Изоҳлар мавжуд емас