Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россиянинг "Азимут" авиакомпанияси Сочидан Термиз шаҳрига ва Термиздан Сочига парвозларни ташкил қилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги маълумотларига кўра, 1-апрелдан бошлаб Термиз ва Россиянинг Сочи курорт шаҳри (Адлер аэропорти) ўртасида авиақатнов очилади.
Термиз халқаро аэропортидан бундай рейс биринчи марта очилмоқда. Бу Сурхондарёга сайёҳлар оқимини оширади ва сурхондарёликларга Қора денгизда дам олиш имкониятини беради.
Самолётлар Душанба кунлари "Термиз – Сочи" ва "Сочи–Термиз" йўналишларида учади. Парвозлар Superjet-100 самолётида амалга оширилади. Парвоз вақти 3 соат 50 дақиқани ташкил қилади.
“Азимут”-Россия авиакомпанияси, Ростов-на-Дону ва Краснодарда жойлашган.
Эслатиб ўтамизки, яқинда Туркия ва Польша авиакомпаниялари Ўзбекистонга мунтазам рейсларни амалга оширишга рухсат олди.
Изоҳлар мавжуд емас