Апрель  ойидан бошлаб  Ўзбекистонда “коробка” уйларни   фойдаланишга топшириш тақиқланади
Жамият

Апрель ойидан бошлаб Ўзбекистонда “коробка” уйларни фойдаланишга топшириш тақиқланади

296

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз берган хабарга кўра, апрель ойидан бошлаб Ўзбекистонда “коробка” уйларни   фойдаланишга топшириш тақиқланади. 

Бу ҳақда жума куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжумани давомида қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, аҳоли учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида турар-жой биноларини   фойдаланишга топшириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилади. Жумладан, уйлар аҳолига "коробка" ҳолатида   берилмайди.

"Ушбу тартиб апрель ойида, 3 ойдан кейин кучга киради. Эндиликда деворларни пардозлаш ва коммуникацияларни ўтказиш бўйича ишларни 100 фоиз тугатганидан сўнггина қурувчилар янги биноларни фақат топширишлари мумкин бўлади", - деди вазир ўринбосари.

Эслатиб ўтамизки, қурилишга оид қонунчиликка коррупцияга қарши кураш бўйича бир қатор қоидаларни жорий этиш кўзда тутилган.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+