Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда зиёрат туризми йўналишида фаолият юритаётган туроператорларни молиявий қўллаб-қувватлаш дастури ишга туширилмоқда. 2026 йил якунига қадар компанияларга "Умра плюс" дастури доирасида Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган ҳар бир турист учун 100 доллардан субсидия тўлаб берилади.
Дастур салоҳиятини рўёбга чиқариш учун 15 январдан бошлаб Малайзия ва Индонезияда кенг кўламли реклама кампанияси бошланади. Шу билан бирга, Ягона миллий сайёҳлик платформасида махсус дастурларнинг онлайн савдоси йўлга қўйилади, бу эса хорижий зиёратчилар учун саёҳатларни бронь қилиш ва режалаштириш жараёнини соддалаштиради.
Малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ўқув-амалий лаборатория ташкил этилмоқда. Шунингдек, Малайзия олий таълим муассасалари билан "Туризм ва меҳмондўстлик" йўналишлари бўйича қўшма таълим дастурларини амалга ошириш режалаштирилган.

Изоҳлар мавжуд емас