Загрузка
Загрузка
Ҳар ойнинг биринчи якшанба куни Ўзбекистоннинг барча давлат музейларида “очиқ эшиклар  куни”  ўтказилади
Жамият

Ҳар ойнинг биринчи якшанба куни Ўзбекистоннинг барча давлат музейларида “очиқ эшиклар куни” ўтказилади

770
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ҳар ойнинг биринчи якшанба   куни Ўзбекистоннинг барча давлат музейларида “очиқ эшиклар куни” бўлади. Шу билан бирга, мухбиримиз хабар беришича, туман ва шаҳарларда ўлкашунослик музейлари тузилади.

Президентнинг “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонига кўра, 2020 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб  Ўзбекистоннинг барча давлат музейларида ҳар ойнинг биринчи якшанба   куни “очиқ эшиклар куни” ўтказилади. Шу кунда музейларга бепул ташриф буюриш мумкин бўлади.

Шунингдек, ҳужжатда ҳар бир туман ва шаҳарда ўлкашунослик музейларини ташкил этиш кўзда тутилган. Музейлар давлат тарих ва маданият музейларининг филиаллари шаклида ташкил этилиб, давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.

Ўлкашунослик музейларини очиш учун 2020 йилдан 2025 йилгача беш йиллик муддат ажратилган. Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари мазкур музейларни очишга масъул этиб белгиланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...