Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Toshkent shahar suv ta'minoti” маълумотлари асосида мухбиримиз хабар беришича, ҳар йили Тошкентда 5 мингга яқин оқава ва сув тармоқлари қопқоқлари ўғирлаб кетилмоқда.
Тошкентнинг сув тармоқларида 32 мингдан ортиқ, оқова сув тармоқларида эса 107 мингдан кўп қудуқлар бор. Уларнинг ҳар-бирига махсус темир қопқоқлар (люк)лар ўрнатилган.
Сўнгги вақтларда ана шу темир қопқоқларнинг ўғирлаш ҳолатлари жуда кўп учрамоқда. Масалан, сув тармоқларидаги қудуқлардан йилига 2 мингтагача, оқова сувлардан эса 3 мингтагача ана шундай қопқоқлар йўқолмоқда.
Ушбу металл қопқоқ жамламаларининг ҳажмига кўра ўртача 575 минг сўмдан 2 миллион сўмгача харид қилинади. Бунинг натижасида Тошкент ҳар йили миллиардлаб маблағларни йўқотмоқда.
Шуниси қизиқки, аксарият ўғирланган бу каби қопқоқлар иккиламчи ва рангли металларни қабул қилувчи шоҳобчаларга топшириб юборилмоқда.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас