Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тарих фанлари номзоди, таниқли тарихчи олима ва археолог Маргарита Филановичнинг таъкидлашича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтдаги машҳур Шоштепа ёдгорлигини таъмирлашга ваъда қилган бўлсада, ишлар ҳаттоки бошлаб ҳам юборилмаган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамизки, айнан Филанович бир вақтлар Шоштепа ёдгорлигини тадқиқ қилиб, Тошкентнинг ёши 2200 ёшда эканлигини аниқлаган ва унинг кашфиёти Ўзбекистон пойтахти юбилейини нишонлашда асос бўлиб хизмат қилган эди.
"Шоштепа, Мингўрик, Оқтепа. Бу ёдгорликлар қутқариш, реконструкция ва муҳофаза қилиш керак. Шоштепа ёдгорлигининг ярми ноқонуний қурилаётган уй-жойнинг тебраниши туфайли қулаб тушди ва унинг бузилиб кетиши давом этмоқда. Хоким ваъда берганди, яъни консервация бўлади, ёдгорлик чегараланади, деб айтганди. Биз лойиҳани тайёрладик, у кўп марта кўрилиб, имзоланди. Ноябрь ойида менга лойиҳа учун техник вазифани олиб келишди. Лойиҳа 2021 йилда бошланиши ва тугаши керак эди. Аммо декабрь ойи ҳам келибдики, ишлар бошлангани йўқ ", - деди Филанович ижтимоий тармоқлардаги чиқишида.
Эксперт ёдгорлик қишда яна қор ва ёмғир остида қолиши ҳақида огоҳлантирмоқда.
"Бу илм-фан ва жамоатчилик нуқтаи назаридан жиноятдир. Нима қилиш керак ўзи!?"- дея якунламоқда Филанович.
Изоҳлар мавжуд емас