Қаршидан Санкт-Петербургга парвоз қилиши керак бўлган самолёт жадвал бўйича уча олмаган. Йўловчилар олиб чиққан юк ортиқчалик қилган
Жамият

Қаршидан Санкт-Петербургга парвоз қилиши керак бўлган самолёт жадвал бўйича уча олмаган. Йўловчилар олиб чиққан юк ортиқчалик қилган

1215

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қаршидан Санкт-Петербургга парвоз қилиши керак бўлган жадвал бўйича самолёт уча олмаган. Мухбиримиз берган хабарга кўра, йўловчилар олиб чиққан юк ортиқчалик қилган. 

Эслатиб ўтамизки, Россияга уча олмаган йўловчиларнинг норозилиги акс этган видео бугун ижтимоий тармоқларда тарқалди. Йўловчилар узоқ вақт мобайнида   жазирама иссиқда қолдирилиб, самолётга қўйилмаган.

Бу ҳолат Uzbekistan Airports томонидан қўйидагича изоҳлаб берилди.

“Azur Air” авиакомпаниясининг Қарши-Санкт-Петербург йўналишидаги парвози 27 июль куни соат 5.00да бажарилиши керак эди. Хаво кемаси экипажи командири самолёт юки оғирлиги боис, ушбу қатнов бажарилмаслиги ҳақидаги қарорни қабул қилди. Ҳозирда аэропорт ходимлари томонидан йўловчига керакли ёрдам, жумладан нонушта тарқатилиб, улар мехмонхоналарга жойлаштирилган ва иссиқ овқат билан таьминлаш каби масалалар тезкорлик билан хал қилинган”, - дея хабар бермоқда компания.

Ўз ўрнида, видеодаги йўловчиларнинг сўзларига кўра, улар мазкур рейсга чипта сотиб олаётганида, 30 килограммгача юк олиб ўтиш мумкинлиги айтилган. Бироқ, рўйхатга олиш жараёнида кўпи билан 20 килограммга рухсат этилганлиги айтилган. Уларнинг айтишича, Қаршига ваъда қилинганидан кичикроқ сиғимли самолёт учиб келган бўлиши мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...