Артикова: Прокурорларнинг  90 фоизи кишиларга яхши муносабат қилади. Қолган 10 фоизи  салбий таъсир кўрсатмоқда
Жамият

Артикова: Прокурорларнинг 90 фоизи кишиларга яхши муносабат қилади. Қолган 10 фоизи салбий таъсир кўрсатмоқда

1796

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон Бош прокурорининг ўринбосари Светлана Артикова Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиб, қатор қизиқарли фикрларни билдирди.

Прокуратурадаги коррупция ҳақида

- Шахсан мен айта оламанки, прокурорларнинг 90 фоизи одамларга яхши муносабатда бўлмоқда. Идорага келишингиздан тортиб кетгунингизгача улар сизга фидойилик билан хизмат қилишади. Тўғри, прокурорларнинг қолган 10 фоизи ушбу соҳанинг обрўсига салбий таъсир кўрсатмоқда.

- Ҳалоллик вакцинаси нафақат прокурорлар, балки барча давлат хизматчиларига керак. Чунки коррупция жараён давлат бюджети билан боғлиқ бўлган ҳолатда юзага келади.

- Президент Мурожаатномасида прокуратура олдига муҳим вазифалар қўйилди. Хусусан, ушбу соҳани ислоҳ қилиш, прокурорлар дунёқарашини ўзгартириш ва албатта коррупция каби офатни бартараф этиш.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ҳақида

- Биз ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини уйғонишга ва қонунларни яхшироқ ўрганишга чақирамиз.

- Агарда суд –ҳуқуқ соҳасида фаолият юритадиган одамлар виждонан ва ҳалол ишламаса, тизимнинг ўзи бундай одамларни мазкур соҳадан чиқариб ташлайди.

Янгича тартиб

-  Эскича тартибга асосан, шикоят фуқаролардан келиб тушмаган бўлса ҳам прокурорлар жиноят ишини ўрганишда иштирок этар эди. Бироқ, мамлакат раҳбари ўз Мурожаатномасида прокуратура ва адвокатлар шикоят фуқаро томонидан берилган тақдирдагина жараёнга аралашиши мумкин бўлган ҳуқуқий базани ишлаб чиқишни таклиф қилмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...