Загрузка
Загрузка
Қашқадарё ҳокими ажралишларнинг олдини олган маҳалла раисларига 10  миллион сўм мукофот ваъда қилди
Жамият

Қашқадарё ҳокими ажралишларнинг олдини олган маҳалла раисларига 10 миллион сўм мукофот ваъда қилди

501
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов ҳудудда ажралишлар сонини камайтириш таклифи билан чиққан. У ёшларнинг ажралиш масаласини судгача олиб бормаган маҳалла раисларини молиявий рағбатлантиришни таклиф қилган. Бу ҳақда “Қашқадарё янгиликлари” Телеграм-каналига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Муросаа йўлларини излаш керак. Ахир ажралиш бир оиланинг эмас, балким бутун жамият муаммоси. Янги йилда ажралишларнинг олдини олиш кампаниясини бошлаб юборамиз”, -дея таъкидлади Муротжон Азимов.

2022 йил якунларига кўра, ҳудудида ажралишлар бўлмаган маҳалла раислари 5 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача мукофот олади. Уларга моддий рағбатлантириш билан бирга мамлакатдаги энг яхши соғломлаштириш санаторийларига йўлланмалар ҳам берилади.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Муротжон Азимлв дабдабали тўйларни танқид қилган эди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...