Асли ўзбекистонлик бўлган ва айни пайтда АҚШда ишлаётганлар  коронавирусга қарши  дори ишлаб чиқишган.  Улар ёрдам сўраб Алишер Усмоновга  мурожаат  қилишган
Жамият

Асли ўзбекистонлик бўлган ва айни пайтда АҚШда ишлаётганлар коронавирусга қарши дори ишлаб чиқишган. Улар ёрдам сўраб Алишер Усмоновга мурожаат қилишган

2707

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Американинг Immix BioPharma Inc. компанияси раҳбарлари томонидан коронавирус билан курашиш учун дори воситаси ишлаб чиқилган. Энди улар ўз дори воситаларини республикамизда ишлаб чиқариш ва тарқатишда ёрдам беришни сўраб миллиардер Алишер Усмоновга хат билан мурожаат қилишган. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Эслатиб ўтиш жоизки, илгарироқ таниқли тадбиркор ва асли ўзбекистонлик бўлган меценат Алишер Усмонов коронавирусга қарши кураш учун Ўзбекистонга 20 миллион доллар ажратибгина қолмай, бирор-бир мамлакатда дори ишлаб чиқиладиган бўлса, уни олиб келишга ваъда берган эди.

Миллиардерга ёзилган хатда таъкидланишича, Immix BioPharma Inc. Американинг MannKind фармацевтика компанияси билан биргаликда коронавирус туфайли келиб чиқадиган ўткир респиратор асоратлар олдини олиш учун ингаляторнинг асосий таркибий қисми ҳисобланган қуруқ кукунни тайёрлашни бошлаган. Шунингдек, компания бурун спрейи, ингалятор ва томирга қуйиладиган инъекциядан фойдаланган ҳолда коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш учун инновацион усулларни таклиф этади.

Дори воситасини тайёрлаганларнинг фикрича: "Ўзбекистон Immix BioPharma Inc.билан биргаликда мазкур ноёб инновацион дори-дармонларни чет элда чиқаришга буюртма бериб, Ўзбекистонда коронавирус тарқалишини тўхтатиш ва ташқи бозорларга экспорт қилиш имкониятига эга. Бу эса ўз навбатида, мамлакатни глобал биотехнология саноатида етакчи ўринларга олиб чиқади".

Immix компаниясининг фикрига кўра, коронавирусга чалинганларни даволаш учун томирга қуйиладиган доридан фойдаланиш ҳамкорликнинг дастлабки қадами бўлади, чунки биринчи дозадан фойдаланишдан кейин иккинчи куннинг ўзидаёқ беморнинг аҳволи яхшиланиши мумкин. Ўзбекистонлик шифокорлар Австралия ва Америкада тўртинчи босқичдаги саратон касаллиги билан оғриган беморларни даволашда ишлатиладиган дорилардан короновирус билан оғриган беморларни даволаш учун дунёда биринчи бўлиб фойдаланиш борасида ноёб имкониятга эга бўладилар.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+