Загрузка
Загрузка
Қатъий карантин даврида такси хизматининг фаолиятига  рухсат берилди
Жамият

Қатъий карантин даврида такси хизматининг фаолиятига рухсат берилди

935
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Республика махсус комиссияси қарорига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, 10 июлдан 1 август кунигача, яъни қатъий карантин даврида такси фаолиятига рухсат берилган.

Таксига қуйидаги талаблар қўйилмоқда:

- ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши керак;

- ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади) лозим;

- фақатгина икки нафар йўловчиларни автотранспорт воситасининг орқа ўриндиғида олиб юришга рухсат берилади;

- автотранспорт воситаси фақат давлат рўйхатидан ўтказилган ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) ҳаракатланиши мумкин.

Эслатиб ўтамизки, шахсий автомобилларда стикерларсиз фақат эрталаб ва кечқурун ҳаракатланишга рухсат берилди. Шу билан бирга, Тошкент шаҳридан Тошкент вилояти ҳудудига кириш ва чиқишга рухсат этилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+