Загрузка
Загрузка
Ҳаво ўрнига фосфорит чанги. Навоий вилоятида корхона қарийб 2,5 миллиард сўм жарима тўлайди
Жамият

Ҳаво ўрнига фосфорит чанги. Навоий вилоятида корхона қарийб 2,5 миллиард сўм жарима тўлайди

34
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Навоий вилоятида "Қизилқум фосфорит мажмуаси" корхонасининг иккита ишлаб чиқариш цехи фаолияти атмосфера ҳавосининг рухсат этилган меъёрлардан ортиқча ифлосланиши сабабли 10 суткага тўхтатилди.

Текширув натижасида фосфорит чангининг миқдори меъёрдан 3,5 баробар юқори эканлиги аниқланди. Қайд этилишича, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан корхонага атмосфера ҳавосини ифлослантирганлик, оқова сувларни оқизганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун 2,4 миллиард сўмлик компенсация тўловлари ҳисобланган.

Шунингдек, 5 нафар масъул мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Материаллар кўриб чиқиш ва чора кўриш учун судга тақдим этилди.

Аввалроқ Тошкентда махсус комиссия томонидан Олмазор туманида ўтказилган навбатдаги тунги рейд давомида экологик меъёрларни қўпол равишда бузиб ишлаётган саноат корхонаси аниқланганди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...